Бугун Ўзбекистон Олий Суди Андижон воқеаларини ташкил этганликда айбланаётган 15 киши устидан ҳукм ўқиди.

Айбланувчиларнинг барчаси қуролли исён кўтарганлик ва конституциявий тузумни ағдаришга урингаликда айбдор, деб топилди.
Ҳукмни ўқиган Олий суд раиси Бахтиёр Жамолов айбланувчиларни Исломий Халифат ўрнатишга ҳаракат қилган диний экстремистлар, деб атади.
Айбдорларга 14 йилдан 20 йилгача бўлган қамоқ жазоси берилди.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари судни саҳналаштирилган томоша, дея баҳолади.