Собиқ Югославиянинг Собиқ президенти Слободан Милошевич соғлиғидан шикоят қилгач¸ унинг маҳкамаси номаълум вақтга қолдирилди.

Сешанба куни Милошевич Гаагадаги халқаро трибуналдан юрагининг тоби йўқлиги туфайли¸ судда 6 ҳафта танаффус эълон қилинишини сўраб мурожаат қилган эди.
Милошевич 1990 йиллардаги уруш вақтида геноцидни амалга оширганликда ва ҳарбий жиноят содир этганликда айбланмоқда.
Милошевич устидан маҳкама 4 йил муқаддам бошланган ва унинг соғлиғи билан муаммолар бўлгани туфайли тез-тез тўхтатилиб туриларди.
Докторларга кўра¸ Милошевични қон босими кўтарилиши безовта қилади.