Ҳиндистон Мудофаа вазири Кремл ва Деҳли 10 миллиард АҚШ долларига баҳоланаëтган қурол савдоси борасидаги ҳужжатларни муҳокама қилмоқда.

Москва сафарини давом эттираëтган Ҳиндистон Мудофа вазири Пранаб Мукержи ҳарбий ҳамкорлик доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.
Журналистларга берган интервюсида Мукержи музоралар деталларига тўхтамади. Бироқ Бош вазир Манмухан Сингҳнинг келаси ойга режалаган ташрифида Ҳиндистон ва Россия ўртасида ҳамкорликда юк ташувчи самолëт ишлаб чиқариш борасидаги ҳужжатга имзо чекилишни маълум қилди.
Россия Ҳиндистонга импорт қилинадиган қурол-аслаҳаларнинг 70 фоизини ишлаб чиқаради.
Икки мамлакат ҳарбий кораблга қарши ишлатиладиган “BrahMos” номли ракета ва қирувчи самолëтлар ишлаб чиқаришга келишиб олган.