Эрон президенти Маҳмуд Аҳмедийнежат расмийларнинг хорижда ишлаб чиқарилган қимматбоҳо зирҳли машиналар харид қилишини таъқиқлади.

Расмий манбаларга кўра¸ Аҳмедийнежат битта зирҳли машинага халқнинг ярим миллион долларини совурадиган зодагонларга ўз ҳукуматида ўрин йўқлигини алоҳида таъкидлаган.