Хитойнинг яна икки алоҳида минтақасида бугун парранда грипининг янги ҳоллари қайд этилди.

Ўтган ой ичи Хитой бўйлаб мазкур грипга чалинган 13 киши рўйхатга олинди¸ улардан биттаси нобуд бўлди.
Синхуа агентлигининг айтишича¸ янги ҳолатлар марказий Ҳубей ва шимол-ғарбдаги Марказий Осиëга туташ Шинжонг минтақасида қайд этилган.
Хитой ҳукумати мамлакатдаги 14 миллиарддан ошиқ паррандаларнинг барини грипга қарши эмлаш режасини эълон қилди.