Грузия Бош вазири Зураб Нугайдели қозоғистонлик ҳамкасби Даниал Ахматов билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Хусусан¸ Грузиянинг Қозозғистон табиий газини сотиб олиш масалалари муҳокама этилди.
Нугайделига Грузия Энергетика вазири Ника Гулари¸ темир йўл вазирлиги бошлиғи Ираки Изугбая ва Грузия нефт корпорацияси президенти Николоз Вашакидзе ҳамроҳлик қилмоқда.
Қозоғистон сафари олдидан журналистларга берган интервюсида Нугайдели қозоқ ишбилармонлари ва ҳукумат вакилларини Грузияда сармоя ëтқизишга чақиришини айтган эди.
Грузиялик делегациянинг Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашиши кутилмоқда.