АҚШ президенти Жорж Буш ва Россиия президенти Владимир Путин Осиë-Тинч океани давлатлари саммити доирасида Эрон¸ Шимолий Корея ва Сурия масалаларини муҳокама қилди.

Мазкур учрашув саммит бошланишидан олдин ўтказилди. Оқ Уй раҳбари Жорж Буш гапиради:
"Владимир¸ ушбу учрашувни ўтказаëтганингиз учун рахмат. Мен доимо сиз билан яхши мулоқот уюштиришдан роҳатланаман. Сиз тўғри гапирдингиз¸ биз муҳим алоқаларга эгамиз. Биз сизнинг маслаҳатларингизни ва орамиздаги стратегик муносабатларни қадрлаймиз"¸ - деди Жорж Буш.
АҚШ президенти ëрдамчиси Дэн Барлет Россиянинг Теҳронга ядровий дастурини давом эттириб¸ унинг энг нозик босқичи¸ яъни уранни бойитиш қисмини қўшма корхона сифатида Россияга ўтказиши ҳақида таклифи учун Жорж Буш Путинга миннатдорчилик билдирганини айтди.
Шунингдек¸ икки раҳбарнинг Шимолий Корея ядровий дастури ва Сурия раҳбарларининг Ливан собиқ Бош вазири Рафиқ Харирий ўлими юзасидан БМТ текширув гуруҳи билан ҳамкорлик қилиши ҳақидаги масалаларни муҳокама қилишга келишиб олди.