Ироқ шимолида ҳудкуш бомбачининг шиалар масжиди ичида ўзини портлатиб юбориши натижасида камида 74 киши ҳалок бўлиб¸ 75нафарга яқин одам жароҳатланди.

Ханақиндаги портлаш шиа ва курдларнинг жума намозини ўқиëтган пайтда юз берган.
Ушбу ҳодисадан бир оз олдин Бағдодда портловчи мосламалар ўрнатилган иккита машинаниниг портлаши натижасида 6 киши ҳалок бўлиб¸ 40 нафар одам жароҳатлангани хабар қилинган эди.
Портлаш Ироқнинг Эрон билан чегарадош шиа ва курдлар яшовчи ҳудудида содир этилди.
АҚШ ҳарбийларидан бири Reuters ахборот агентлигига берган интервюсида бомбачилар ички ишлар вазирлиги биноси олдида жойлашган Хамра меҳмонхонасини нишонга олиш ниятида бўлганини айтди:
"Иккита юк машинаси мана бу ерда портлади¸ мана бу ердаги хонадонга талофат етказиб¸ ана у жойдаги бино вайронага айланди. Ўнлаб бегуноҳ одамлар жароҳат олди"¸ - деди АҚШ ҳарбийси.
Шунингдек¸ Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари ва Ироқ хавфсизлик кучлари Рамади шаҳрида 50 нафардан ортиқ жанггарилар ҳаракати фаоллашганидан сўнг¸ уларга қарши ҳужум уюштириб¸ 32 нафарини ўлдирганини маълум қилди.