Чеченистон Бош вазири Москвада автомобил аварияси юз бериши натижасида касалхонага ëтқизилди.

Ҳодиса пайшанба куни юз бериб¸ Сергей Абрамов машинаси юк ташувчи машина билан ëнма-ëн урилиб кетган. Унинг тана қўриқчиси ва ҳайдовчиси жароҳатланган.
Абрамовнинг оғир аҳволдалиги айтилади.
Авария оқибатида унинг бир неча қовурғаси синиб ва яна бошқа жиддий жароҳат олган. У Москва марказий касалхонасида операция қилинди.
Абрамов ëрдамчиси Игор Тарасов Грознийда журналистларга берган интервюсида унинг бошлиғи касалхонада бир неча хафта ëтишини маълум қилди:
"Докторлар билан маслаҳатлашдик¸ бизнингча Абрамов мазкур йил охиригача докторлар назоратида бўлади ва янги йилдан бошлаб яна ўз хизматига қайтади"¸ - деди Игор Тарасов.
Чеченистон президенти Алу Алханов айрим расмийларнинг мазкур ҳодисани Сергей Абрамов жонига суиқасдлик қилишга уриниш¸ деган иддаоларни рад этиб¸ бу кўпроқ йўл харакати ҳодисасига ўхшашлигини таъкидлади.
A брамов бир ярим йил аввал Чеченистоннинг Бош вазири этиб тайинланган эди.
27 ноябрда Чеченистонда парламент сайловлари ўтказилиши режаланган.