Юнонистон пойтахти Афина яқинида Болқон минтақаси ва Қора денгиз соҳилида жойлашган давлатлар вакиллари учрашуви бошланди.

14 давлат делегациялари ўртасидаги сўзлашув чоғида парранда гриппи тарқалишининг олдини олиш масаласи муҳокама этилмоқда.
Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича Европа Иттифоқи мутасаддиси Маркос Киприаноу парранда гриппи тарқалишига қарши кураш борасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилганига қарамай ҳар бир давлат ўз дастурига эга бўлиши кераклигини урғулади.