БМТ Бош ассамблеяси Эронда инсон ҳуқуқлари қўпол бузилаётгани борасида жиддий ташвиш билдирилган резолюция қабул қилди.

Хужжат 18 ёшга тўлмаган фуқаролар қатл этилиши тўхтатилиши, бошқа миллат ва динга мансуб одамлар камситилиши ҳамда журналистлар, адвокатлар ва мухолифат вакиллари қўрқитилишини тўхтатишни ҳам Теҳрон расмийларидан талаб қилади. Шанба куни Теҳрон расмийлари БМТ резолюциясини рад этди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳамид Риза Осифий Канада хомийлигида қабул қилинган мазкур резолюция сиёсий асосга ҳамда Эронда оламдан ўтган канадалик журналист воқеасига асосланганини айтди.