АҚШ президенти Жорж Буш Хитойга уч кунлик сафарини бошлади.

Пекинга ташрифи давомида Жорж Буш Хитой президенти Ху Цзинтао, Бош вазир Вен Жибао ва ҳукуматнинг бошқа юқори лавозимли расмийлари билан учрашади. Музокаралар чоғида АҚШ-Хитой ўртасидаги савдо алоқалари, Шимолий Кореянинг ядровий қуроллар дастури, инсон ҳуқуқлари ва демократия каби масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.