Ироқнинг Бақуба шаҳри яқинида шиа уламоси Абу Сайдани дафн этиш маросимида худкуш ҳужум уюштирилди.

Бунинг оқибатида 30дан ортиқ одам нобуд бўлди 40 одам яраланди.
Шанба куни эрталаб Ироқ пойтахти Бағдодда автомобилга ўрнатилган бомба портлатилгани оқибатида 13 одам ўлди 21 одам яраланди.
Жума куни Ироқнинг асосан курдлар яшайдиган Ханақин шаҳридаги масжидда иккита худкуш ҳужум уюштирилгани оқибатида 78 нафар шиа нобуд бўлган ўнлаб одам жарохатланган эди.
Айни пайтда, бугун Жанубий Кореядаги АҚШга қарашли ҳарбий базада бир неча минг Америка ҳарбийлари олдида чиқиш қилган АҚШ президенти Жорж Буш Ироқдаги АҚШ қўшинлари сонини қисқартириш ниятида эмаслигини яна бир карра таъкидлади.