Европа Тикланиш ва Тараққиëт банки сиëсий вазиятнинг ëмонлиги сабаб Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатишни ўйламоқда.

Ташкилотнинг бизнесни ривожлантириш бўлими раҳбари Бруно Балванера бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига маълум қилди.
Балванера мамлакатда сиëсий вазият ëмонлашиб¸ ислоҳотлар тўхтаб қолганидан сўнг¸ Банкнинг Ўзбекистондаги фаолияти сиқиб қўйилганини айтди.
Шунингдек¸ Европа Иттифоқининг Андижонда юз берган воқеалар юзасидан ўтган маҳкамани мисли кўрилмаган сиëсий босим¸ деб баҳолашини Ўзбекистон расмийлари инкор этди.
Мазкур баëнот Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасига тегишли интернет сайтида чоп этилди.
Ушбу баëнот Ислом Каримовнинг Андижондаги воқеалар юзасидан Ғарбнинг мустақил текширувлар ўтказиш ҳақидаги талабларини рад этгач¸ хукуматнинг 12 расмийсини Европа Иттифоқи ҳудудига кириши таъқиқлаб қўйилганидан сўнг¸ эълон қилинди.