Исроил Бош вазири Ариэл Шарон президент Моше Катсавдан парламентни тарқатиб юборишни сўради.

Катсавга кўра¸ Шароннинг бундай таклифига парламентнинг айни холатда ўз вазифасини бажара олмаëтгани сабабдир.
Катсав шунингдек¸ 2006 йилга белгиналанган сайловларни муддатидан олдин ўтказиш борасида маслаҳатлашишини айтди.
Исроил радиоси Шарон 1973 йили ташкил этилишига ëрдам берган Ликуд партиясидан чиққанлигини хабар қилди.
Парламент раиси Рювен Ривлин янги сайловлар баҳорга белгиланганини маълум қилди:
"Энг яхши вақт бу март. Аммо 8 мартдан олдин ҳам ва 28 мартдан кейин ҳам эмас. Биз янги хукумат¸ янгича ўйлайдиганлар ва сиëсий харитамизни тузадиган одамларни танлаш учун янги сайловлар ўтказмоқчимиз"¸ - деди парламент раиси.
Исроил ҳукуматидаги муаммолар Ариэл Шароннинг яҳудийлар ва ҳарбийларини Ғазо секторини тарк этиши ҳақида қарор қабул қилганидан сўнг бошланган эди.