Ироқнинг Рамади шаҳрида АҚШ ва Ироқ ҳарбийларининг жанггариларга қарши амалиëт бошлаганлиги хабар қилинди.

“Асад” амалиëти аксарият сунний араблар яшовчи худудда 16 ноябрдан бери ўтказилаëтган учинчисидир.
Ироқда юз берган бошқа зўравонликларда қуролланган номаълум шахсларнинг суннийлардан парламентга номзодлардан бирининг уйига тунда бостириб кириб¸ уни ва унинг уч нафар ўғли ва куëвини отиб ташлагани хабар қилинмоқда.
Ўлдирилганнинг укаси ва Ички ишлар ходимига кўра¸ ҳужумчиларнинг аксарияти Ироқ армияси кийимида бўлган.
Хадим Сархид Ироқ шимолидаги сунний арабларнинг энг катта қабилаларидан бири Батта қабиласи етакчиси эди.