22 ноябр куни БМТ Бош ассамблеяси қошидаги 3-қўмитада Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти деб аталган резолюция овозга қўйилди.

Ўзбекистон хукуматининг инсон ҳуқуқлари борасидаги сиëсатини кескин танқид қилувчи мазкур резолюция Европа Иттифоқига раислик қилаëтган Британия ҳукумати томонидан 191 мамлакатнинг БМТдаги намоëндаларига бундан икки хафта аввал тақдим этилган эди.
Бўлиб ўтган мубоҳасалардан сўнг¸ Каримов режимидан бир қатор конкрет ҳаракатлар ижросини сўровчи мазкур ҳужжат қабул қилинди.
Уни ëқлаб БМТнинг 73 аъзоси овоз берди¸ 38 давлат қарши чиқди¸ 58 мамлакат делегацияси эса¸ бетараф қолди.