Европа Иттифоқининг Кенгайиш масалалари бўйича мутасаддиси Олли Рен Босния билан Иттифоқ ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш борасида музокара бошлади.

Сараевода бўлиб ўтган тантанали маросимда Рен Европа Иттифоқи ва Босния-Герцеговина муносабатлари янги босқичга кўтарилганини маълум қилди.
Бу Босния-Герцеговинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши йўлидаги дастлабки қадамдир.