Халқаро атом энергияси агентлиги директорлар кенгаши Эроннинг ядровий дастури масаласини БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига қўйиш масаласи кўрилишини кечиктирди.

Ташкилот Теҳрон расмийларига Россия киритган таклифини ўрганишга имконият яратиш мақсадида шундай қарор чиқарди. Москва расмийлари таклифига кўра, Эроннинг Исфахон заводида уран маъдани қайта ишланишига рухсат берилади. Аммо ундан ажратиб олинган газ бойитиш учун Россияга жўнатилади. Агар Эроннинг ядровий дастури Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига қўйилса, Эронга қарши иқтисодий санкциялар жорий этилиши мумкин.
Британиянинг Халқаро атом энергияси агентлигидаги вакили Бритон Петер Йенкинс Эронга берилган имкониятдан фойдаланиш муддати чекланганлигини урғулади:
“Вақт тугаб бораяпти. Биз Эронни Россия таклифини жиддий кўриб чиқишга ва Халқаро атом энергияси агентлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйишга чақирамиз”.