Косоводаги АҚШ ҳарбийлари расмийси Косово ҳарбий базасида яширин ҳибсхона борлиги ҳақидаги хабарни инкор этди.

Косоводаги Америка қўшинлари матбуот вакили Майкл Вун айни пайтда¸ мазкур минтақада НАТО етакчилигидаги тинчлик ўрнатиш кучларига қарашли умумий ҳибсхона мавжудлигини айтиб ўтди.
Унга кўра¸ ҳозирда бу ҳибсхонада ҳеч ким сақланмаяпти.
Кеча Европа Кенгашининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссионери Алваро Жил-Роблес¸ АҚШ ҳарбийларининг Косовода Гуантамо базасидагидек махфий ҳибсхонага эга экани маълум қилди.
2002 йили ўзи бевосита мазкур ҳибсхонани бориб кўрган иттифоқ расмийси¸ ҳибсхонадаги шароитлардан даҳшатга тушганини таъкидлади.
Вашингтон Пост газетасининг ëзишича¸ АҚШ Марказий разведка бошқармаси жаҳон бўйлаб 8 та махфий ҳибсхонага эга ва уларда террорчиликка алоқадорликда гумон этилган хориж фуқаролари яширин тарзда сақланади. Мазкур махфий ҳибсхоналардан бирининг шарқий Европада жойлашгани юзасидан ҳозирда Европа иттифоқи тизимлари махсус текширув ўтказмоқдалар.