Бугун Индонезияда яна бир одамнинг парранда грипига йўлиққани қайд этилди. Мамлакатда ҳозирга қадар 12 одамда мазкур вирус борлиги аниқланди¸ улардан 7 таси нобуд бўлди.

Индонезия соғлиқни сақлаш вазирлиги¸ Швейцариянинг Роше фармацевтика ширкати билан Тамифлу дорисини ишлаб чиқаришга киришиш борасида келишувга эришилганини билдирди. Мутахассислар¸ фақат ана шу доригина парранда грипи юққан одамни даволашга ëрдам бериши мумкинлигини айтишмоқда.
Айни пайтда¸ Россиянинг Астрахан минтақасидаги 200 га яқин оққушда парранда грипи қайд этилди ва уларнинг бари ëқиб юборилди. Ҳозирча Россияда парранда грипининг одамга юққани қайд этилмади.