Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги Рафаҳ чегара пункти бугун биринчи бор фаластинликлар назорати остида ўзаро ўтиб-қайтиш учун очилди.

Чегара пункти декабр ойи ўртасига қадар ҳар куни тўрт соат очиқ бўлади. Декабр ўрталарида Европа Иттифоқи юборган махсус текширув-кузатиш ускуналар ишга тушгач¸ Рафаҳ пунктининг 24 соат ишлаши кўзда турилмоқда.
Бугунги воқеа Фаластин мухториятининг ўз ташқи чегараларини биринчи бор ўзи қўриқлай бошлагани билан аҳамиятлидир. Европа Иттифоқининг минтақадаги махсус вакили Марк Отте¸ иттифоқ бу жараëннинг давом этишига ëрдам беришини таъкидлади.
Сарҳадлар ўзаро зиддият чизиғи айланганда¸ ундан ëмони йўқ. Чегаралар халқлар¸ жамиятлар¸ иқтисодлар ўртасидаги кўприкка айланса¸ ундан яхшиси йўқ. Чегара бошқа халқлар ва маданиятлар билан учрашув жойи. Биз европаликлар буни ўз тажрибамиздан биламиз ва сизнинг чегараларингиз ҳам кўприкка айланишида қўлдан келганча ëрдам берамиз¸ деди иттифоқ расмийси бугунги маросимда.
Гарчи бундан буëғига Фаластин-Миср чегарасининг Ғазодаги қисмида Исроил хавфсизлик кучлари бўлмаса-да¸ улар ўрнатилган махсус видеомонитор орқали чегарадаги ҳаракатни кузатиб туришади.