Эрон илмий тадиқоқотлар ўтказиш мақсадида уранни бойитиш ҳуқуқини сақлаб қолишини айтди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Хамид Ризо Осефий Теҳрон ядровий дастури бўйича яқинлашаëтган музокаралар Эрон ўз ҳудудида ядровий ëнилғи ишлаб-чиқаришга аниқ кафолатлар бериши лозимлигини айтди:
"Музокаралар масаласи аниқ¸ деб ўйлаймиз. Теҳронга ядровий ëнилғи ишлаб чиқиш ҳуқуқини кучайтириш масаласи ўрин олмоғи лозим"¸ - деди Ризо Осефий.
Пайшанба куни Халқаро атом энергияси агентлигининг бошқарув кенгаши
Эроннинг ядровий дастури масаласини БМТ Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига қўйиш масаласини қолдирган эди.
Ташкилот Россия киритган таклифини ўрганишга имконият яратиш мақсадида шундай қарор қилган.
Бу таклифга кўра¸ Россия Эрон учун уранни бойитиб бериш кўзда тутилган.
Теҳрон бу таклифни рад этиб уранни ўз ҳудудида бойитиш ҳуқуқига эга эканини айтмоқда.
Агар Эроннинг ядровий дастури Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига қўйилса, Теҳронга қарши иқтисодий санкциялар жорий этилиши мумкин.