Хитойдаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида 88 кончи ҳалок бўлди ва 40га яқини кон ичида қолиб кетди.

Ҳодиса Хитой шимолий шарқидаги Ҳейлонгжиан вилоятида юз берди.
Хитой кўмир конлари дунëдаги энг хавфли ҳисобланади.
Расмий маълмотларга кўра¸ биргина ўтган йилнинг ўзида 6 мингга яқин кончи бундай фалокатлар қурбонига айланган.
Мустақил манбаларда эса¸ ушбу рақам 20 мингни ташкил этиши айтилади.