Бағдодда Саддам Хусайн устидан олиб борилаëтган суд 5 декабрга қолдирилди.

Адвокатлардан икки нафари ўлдириб кетилгани ва яна бири жароҳатлангани туфайли уларнинг ўрнига бошқа адвокатлар топиш учун вақт бериш мақсадида Бош судя Ризғор Муҳаммад Амин шундай қарор қилди.
Ироқнинг собиқ диктатори ва унинг 7 ëрдамчиси 1982 йили Дужайл шаҳрида 140дан ортиқ шиаларни ўлдирганликда айбланмоқда.
Судланувчилар бу айбловларни инкор этмоқда.
Улар айбдор деб топилса¸ ўлим жазосига ҳукм этилиши мумкин.
Ироқдан келган бошқа хабарларга кўра¸ Бағдодда яна зўравонликлар содир этилган.
Шанба куни Бағдод мавзеларидан бирида икки нафар канадалик¸ АҚШ ва Британиянинг биттадан фуқароси ўғирлаб кетилди.
Уларнинг ким ва нима учун ўғирлаб кетгани номаълум.
Бошқа бир ҳодисада шиа зиëратчиларини олиб кетаëтган автобус ҳужумга учраши натижасида Британиянинг икки фуқароси ҳалок бўлди.
Автобус ичидаги хорижликлардан 4 нафари жароҳатланган.