Покистоннинг зилзиладан вайрон бўлган минтақаларига қор ёғяпти.

Айни пайтда, табиий офатдан азият чеккан тоғли минтақа аҳолисига ёрдам юкларини ташиш ишлари қайта бошланди. Ёмон об-ҳаво шароити сабабли якшанба ва душанба кунлари вертолётлар ёрдам етказиш ишларини тўхтатган эди.