Бошқа жаҳон янгиликлари қисқа сатрларда:

- АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс 5 декабрда Руминия, Украина, Германия ва Белгияга беш кунлик сафарини бошлайди.
- АҚШ собиқ президенти Бил Клинтон бир йил олдин денгиз тўфони рўй берган Индонезиянинг Аче вилоятидаги қайта қуриш ишларини бориб кўрмоқда.
- Грузия ҳукумати Россиянинг Жанубий Осетия ва Абхазияга жойлаштирилган тинчликпарвар кучларига ўз хавфсизлигига таҳдид сифатида қарамоқда.
- Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий Туркияга икки кунлик сафарини бошлади.
- Пекин расмийлари 161 кончи ҳаётига зомин бўлган Хитойнинг шимоли-шарқидаги портлаш учун масъулият кон бошқарувчилари зиммасида эканини билдирди.
- Россия тарафдори бўлган Чеченистон президенти Алу Алханов хориждаги чечен диаспораси вакиллари билан учрашиш учун Брюсселга боришни режалаётганини айтди.