Ҳюман райтс уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Андижон воқеаларига алоқадорликда айбланаётган шахслар устидан ўтказилаётган судда ташкилот вакиллари қатнашишига Ўзбекистон ҳукумати рухсат бермаганини маълум қилди.

Ташкилотнинг минтақа бўйича раҳбари Холли Картнерга кўра, Ўзбекистон ҳукумати адолатли суд ўтказаётганини иддао қилмоқда. Амалда эса маҳкама жараёнига оид барча маълумот яширилмоқда ва кузатувчиларга судда иштирок этишга рухсат берилмаяпти.