Россия Грузиянинг миллий ҳарбий стратегиясига эътироз билдирди.

Мазкур стратегия чоршанба куни эълон қилинган эди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида, Абхазияда жойлашган Россия тинчликпарвар кучлари Грузиянинг хавфсизлигига таҳдид солишига оид Тбилисининг таъкидлари “тутуруқсиз”, дея баҳоланди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Михаил Каминин, шунингдек, Грузия ҳудудида қолаётган Россия базалари мамлакатда нобарқарорликка сабаб бўлмоқда, деган фикрлар ҳам ҳақиқатга яқин эмаслигини таъкидлади.
Унинг таъбирича, Россия базалари, аксинча, Грузиядаги барқарорликнинг асосий омилларидан бири бўлиб хизмат қилиб келмоқда.