Бугун ОИТСга қарши кураш халқаро куни нишонланмоқда.

Сана муносабати билан жаҳон мамлакатларида ОИТС бўйича тарғибот кампаниялари ўтказилмоқда.
Бирлашган миллатлар ташкилоти баёнотида жаҳон ОИТС хавфига нисбатан тегишли жавоб бериш кераклигини айтилади. Ташкилотнинг ОИТСга доир йиллик ҳисоботида айтилишича, жорий йилда одам иммун тақчиллиги вируси билан яшаётганлар сони 40 миллиондан ошиб кетган.
Ҳиндистон бош вазири Манмоҳан Сингх халққа мурожаат қилиб, уятни чеккага суриб, хавфсиз жинсий алоқа асосларини тарғиб қилишга чақирди.
Шунингдек, жаҳоннинг бошқа мамлакатларида ҳам аҳолининг ОИТСга оид билимларини ошириш бўйича тадбирлар бошланди.