Россияда чиқадиган “Ведомости” газетаси хабарига кўра, Эрон Россиядан “Ер-Ҳаво” русумидаги ракеталар сотиб олиш ҳақида шартнома имзолаган.

Маълумотга кўра, Эрон 29та “ТОР-М1” системасини сотиб олади. Бу турдаги ракета жанговар учқичлар ва паст учадиган бошқарилувчи қанотли ракеталарни уриб туширишга мўлжалланган. Эроннинг Москвадаги элчихонаси газетада тарқатилган маълумотни тасдиқламади аммо уни рад ҳам қилмади.
Агар ушбу маълумот тўғри бўлиб чиқса, бу Россия ҳарбий саноати сўнгги беш йил ичида имзолаган энг йирик шартнома бўлиши айтилмоқда.