Руминия ва АҚШ Руминияда АҚШ ҳаво базасини очиш тўғрисида шартнома имзолаш арафасида.

Руминия Ташқи ишлар вазирлигининг бугун маълум қилишича, АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс сешанба куни шу ҳақдаги шартномани имзолайди. Руминия оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, АҚШ Руминиянинг Қора денгизга яқин жойларида тўртта ҳаво базаси очишни режалаштирган.