Россия бош вазири Михаил Фрадков бугун Ереванда Арманистон президенти Роберт Кочарян билан учрашиб¸ асосан икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Фрадковнинг айтишича¸ Москва ва Ереван ҳукуматлари Росссия Арманистонга сотаëтган табиий газ нархи бўйича ҳозирча келишувга эришмаган. Бу жараëннинг декабр охирига қадар якунланиши кутилмоқда.