Покистон президенти Парвез Мушарраф мамлакат ҳудудларида фаолият олиб бораëтган юқори даражали ал-Қайда раҳбарининг ўлдирилганини тасдиқлади.

Мушаррафга кўра¸ асли суриялик Ҳамза Рабиянинг пайшанба кунги ракета ҳужуми чоғида ўлдирилганини 200 фоиз тасдиқловчи ҳужжатлар бор.
Покистон матбуотига кўра¸ ал-Қайда қўмондонларидан бири Ҳамза Рабия ва яна беш жангари шимолий Вазиристонда ўлдирилган.