ЕХҲТ Қозоғистон ҳукуматини эркин сайловларни таъминлаш учун тавсия этилган халқаро мажбуриятларни бажармаганликда айблади.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Қозоғистон ҳукумати мамлакатда эркин сайловлар ўтишини таъминлаш учун зарур бўлган ўз мажбуриятларини тўлиғича адо этмаганини билдирди.
Ташкилот баëнотида айтилишича¸ Астана расмийлари ЕХҲТ сайловларга ҳозирлик ҳақида тақдим этган ҳисоботда келтирилган 24 тавсиянинг аксариятини эътиборсиз қолдирган.
Қозоғистон марказий сайлов комиссияси раиси Марат Сарсембаев бу танқидни рад этди ва ўз ҳукумати ЕХҲТ тавсияларини тўлиғича бажарганини билдирди.
Унга кўра¸ ЕХҲТ Қозоғистондаги сиëсий вазиятга баҳо беришда тарафкашликка йўл қўймоқда.
Эртага қозоғистонликлар президентлик учун номзодини қўйган беш даъвогардан бири учун овоз берадилар. Сайлов варақаларига иқтидордаги президент Нурсултон Назарбаев¸ бирлашган мухолифат вакили Жармахан Туяқбай ва яна уч номзод номи киритилган.