Хитой Бош вазири Уэн Жибао савдо масалаларини муҳокама этиш учун уч кунлик хизмат сафари билан Франциянинг Тулуза шаҳрига борди.

Франция расмийлари Хитой ҳукумати раҳбари ўз сафари давомида Аэробус А320 самолëтларини сотиб олиш режалари ҳақида эълон қилишига умид билдирмоқда.
Чоршанба куни Уэн Жибао Франция президенти Жак Ширак ва Бош вазир Доминик де Виллепин билан учрашиш мақсадида Парижга боради.
Франциядан сўнг¸ Уэн Жибаонинг Словакия¸Чехия республикаси ва Португалияга сафар қилиши кутилмоқда.