4 декабр куни Қозоғистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтди.

Кўпчилик амалдаги президент Нурсултан Назарбоевнинг ўз ўрнида қолиши учун овоз берганини айтмоқда.
Президентликка номзод¸ биринчилардан бўлиб Алма-Атидаги овоз бериш учатскасига ташриф буюрган мухолифат етакчиси Жармахан Туякбай вилоятларда овоз бериш жараëнида қоидабузарликлар юз бергани ҳақидаги маълумотларга эга эканлигини таъкидлади.
Пойтахт Остонадаги овоз бериш участкаларида ўз бюллетенини қутига ташлагач¸ Назарбоев бу йилги сайловлар мисли кўрилмаган даражада демократик шароитларда ўтаëтганини айтди. Президент шунингдек¸ қозоғистонликлар барқарорлик учун овоз беради¸ деб ишонч билдирди:
"Аминманки¸ қозоқ халқи сиëсий барқарорлик¸ кўп миллатли халқнинг дўстлигини ва бирдамлигини¸ мамлакатнинг ушбу йўналиш бўйича ривожланишини танлайди¸ ва биз қозоғистонликлар билан бирга дунëнинг энг ривожланган 50та мамлакати сарасига кирамиз. Мамлактда барқарорликни сақлаймиз. Иқтисодимиз ўсиб бораверади ва иқтисод билан бирга халқимиз осойишталиги ҳам"¸ - деди Назарбоев.
Сайловнинг дастлабки норасмий натижалари эртага эълон қилинади.