Озарбайжон муҳолифатининг иккита асосий коалицияси Россия ва Туркия расмийларининг 6 ноябр куни Озарбайжонда ўтказилган парламент сайловларининг баҳс-мубоҳасаларга сабаб бўлган натижаларини қўллаб-қуватлагани учун танқид қилди.

Озодлик ва Миллий Бирлик партиялари ҳамкорликда чиқарган баëнотида АҚШ Озарбайжон Конституциявий судининг сайлов натижаларини тасдиқлагани бу шошқалоклик оқибати¸ деб ундан афсусланганини билдирди.
Бокудаги АҚШ элчихонаси 2 декабр куни чиқарган баëнотида қўшимча 6 сайлов участкаларидаги овозларни бекор қилиш ҳақидаги суд қарорини маъқуллаганини маълум қилди¸ бироқ Вашингтон бошқа сайлов участкаларидан вакил этиб сайланганлар билан яқиндан ишлашига умид билдирди.
Озарбайжон мухолифати овоз бериш жараёнида кўплаб жиддий қонунбузарликлар қайд этилганини таъкидлаб¸ янги парламентнинг биринчи сессиясини бойкот қилди.