Ливан собиқ бош вазири Рафиқ Харирийнинг ўлими юзасидан Сурия ҳукуматининг 5 вакилини БМТ тергов гуруҳи сўроққа тутишни бошлагани хабар қилинмоқда.

Ўз исмини айтишни истамаган дипломат сўзларига таянган ҳолда ахборот агентликлари Рафиқ Харирий ўлими юзасидан тергов БМТнинг Венадаги идорасида бошланганини маълум қилди.
Сурия Ливан собиқ бош вазири ўлимига алоқадорлиги ҳақидаги ҳар қандай иддаоларни инкор этмоқда.
Расмий Дамашқ 5 расмийнинг ватанига қайтарилишини кафолотловчи мактуб олганидан сўнг¸ уларни сўроқ қилинишига рухсат берди.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Сурияни тергов гуруҳи билан ҳамкорлик қилишга чақириб¸ акс ҳолда ҳукуматга нисбатан тегишли чоралар кўрилади¸ деб огоҳлантирди.