Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Исроилда содир этилган портлашни қоралади.

Портлашда камида 5 киши ҳалок бўлди ва 35 киши жароҳатланди.
Аббос портлашни террорчилик ҳаракати¸ деб баҳолаб¸ жиноятчилар қонун олдида жавоб беришини айтди.
Портлаш Исроилнинг Нетаня шаҳридаги универмаглардан бирида юз берди.
Исроил полициясига кўра¸ ҳудкуш бомбачи портловчи мосламани универмагга кираверишда ҳаракатга келтирган.
Портлашлар учун масъулиятни “Ал Ақса мазлумлари” ва “Исломий Жиҳод” гуруҳлари ўз зиммасига олди.