Эрон ҳарбий самолёти Теҳрондаги аҳоли зич яшайдиган ҳудудга қулади.

Ҳалокат оқибатида самолёт бортидаги 94 йўловчи ва самолёт келиб урилган бинода яшовчи 20 одам нобуд бўлди. Теҳрон шаҳар ўт ўчирувчилар бригадаси бошлиғи Зиёйига кўра, самолёт келиб урилган бинода 150 одам яшаган.
ИРНА ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳалокатга учраган самолёт бортидаги йўловчининг аксари маҳаллий журналистлар бўлган. Улар Бандар Аббос шаҳрида ўтказиладиган ҳарбий машқларни ёритиш учун у ерга кетаётган бўлган. Эрон ҳарбий ҳаво кучларига қарашли “С-120” русумидаги самолёт ҳалокатга учрашидан бир оз олдин учувчилар моторда муаммо бўлаётгани тўғрисида хабар қилган ва Теҳроннинг “Меҳробод” халқаро аэропортига фавқулодда қўнишга рухсат сўраган.