Бағдодда Саддам Ҳусейн ва унинг қўлида ишлаган 7 нафар шахс устидан ўтказилаëтган маҳкамада 21 декабрга қадар танаффус эълон қилинди.

Бугун суд Саддам иштирокисиз ўз ишини бошлаган эди.
Кечаги маҳкамада Ироқ собиқ раҳбари ўтказилаëтган судни ноқонуний деб¸ унда қатнашишдан бош тортган эди.
Собиқ диктатор ва унинг ёрдамчилари 1982 йилда Дужайл шаҳарчасида, Саддам жонига суиқасд уюштирилганидан кейин, 140дан ортиқ шиа мусулмонларини ўлдирганликда айбланмоқда.
Кечаги маҳкамада қатнашган беш киши Саддам қўл остидагилар уларни Дужайлдаги бир ҳудудга йиғиб¸ милтиқ билан калтаклаб¸ сўнгра ҳибсга олгани ҳақида гувоҳлик берган эди.