Озарбайжон ҳукумати Россия газ нархини кўтарадиган бўлса, ундан газ сотиб олишни қисқартириши мумкинлигини маълум қилди.

Озарбайжон давлат нефт ширкати президенти Натик Алиев берган баёнотда айтилишича, амалдаги шартномага кўра, Боку минг кубометр газ учун жорий йилда 60 доллар, келаси йил эса 61 доллар тўлаши кўзда тутилган.
Россиянинг Газпром ширкати собиқ иттифоқнинг баъзи республикаларига сотилаётган газ нархини кўтариши мумкинлигини айтмоқда. Россия Ғарбий Европа мамлакатларига минг кубометр газни 200 доллардан сотади.