Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажоднинг яҳудийлар Холокостда қатлиом этилганига шубха билдиргани ҳамда Исроилни Европага кўчириш тўғрисидаги баёноти халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланмоқда.

Исроил Ташқи ишлар вазири Силван Шалом Эрон раҳбарининг бу баёнотини “ўта хавфли” дея баҳолади. Германия ва Австрия ҳукумати Эрон элчиларини чақиртириб, президент Аҳмадинажоднинг бу баёноти хусусида изоҳ талаб қилди.
Мавзу тафсилотини программамиз давомида эшитишингиз мумкин.