Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев бугун Ўш вилояти хокимини ўзгартирди.

Бош вазир Феликс Кулов бу ҳақда бугун Ўш шаҳрида маҳаллий расмийлар билан бўлган учрашувда эълон қилди.
"Президент мендан Анвар Ортиқовичга ҳукумат номидан қисқа давр ичида вилоятда қилган ишлари учун миннатдорчилик бўлдиришни сўради", - деди Қирғизистон Бош вазири Феликс Кулов.
Куловнинг маълум қилишича, Президент Бакиев Ўш хокими вазифасини вақтинча бажариб келган Ортиқов билан душанба куни учрашади ва уни бошқа лавозимга тайинлашни маслаҳатлашади.