Москва жануби-шарқидаги тергов изоляторининг томи ўпирилиб тушиши натижасида камида икки киши ҳалок бўлди.

10га яқин одам жароҳатланди.
Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот котиби Ирина Андриановага кўра¸ ҳодиса маҳаллий вақт билан кундузги соат 12да рўй берган.
Андрианова 600 квадрат метр жойга талофат етганини айтди.
Қутқарувчилар¸ ўпирилиб тушган том вайроналари тагида яна икки киши қолганини тахмин қилмоқда.
Ўтган ҳафтада Россиянинг Перм шаҳридаги жамоат ховузининг томи ўпирилиб тушиши натижасида камида 14 киши нобуд бўлган эди.