Расмий Берлин шу ҳафтада бўлиб ўтадиган ЕИ учрашувида иттифоқ раҳбарларидан Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажотнинг Исроилга доир сўнгги баёнотини қораловчи ҳужжатни имзолашни илтимос қилишини маълум қилди.

Германия ҳукумати матбуот котиби бугун берган баёнотида Аҳмадийнажотнинг сўзларига ярамас ва қабул қилиб бўлмайдиган, дея баҳо берилади.
Ўтган ҳафта Саудия Арабистонида қилган баёнотида Маҳмуд Аҳмадийнажот, Иккинчи жаҳон урушида миллионлаб яҳудийларнинг ўлдирилиши учун масъул бўлган мамлакатлар Исрол давлатини ўз ҳудудида жойлаштириши керак, деган фикрларни айтган эди.
Халқаро ҳамжамият Эрон раҳбарининг бу сўзларини қаролади.
Ўтган октябрда ойида Аҳмадийнажоднинг “Исроилни жаҳон харитасидан ўчириш керак”, деган баёноти шов-шувларга сабаб бўлган эди.