Бугун Россия президенти Владимир Путин Куала Лумпурда Жанубий Осиë давлатларлари раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувларда террорчиликка қарши ҳамкорликда курашишга келишиб олди.
Путин Куала Лумпурда ўтаëтган Россия ва АСЕАН давлатлари саммитида иштирок этмоқда.
Саммитда яқин 10 йилга мўжлалланган ҳамкорлик ва ривожланиш дастурлари ҳамда аксил террор уруши бўйича бир қанча ҳужжат имзоланди.
Бундан аввал Владимир Путин Хитой Бош вазири Вен Цзибао билан учрашди.
Унда томонлар ўтган ой Хитойдаги заводлардан бирида рўй берган портлаш оқибатида ифлосланган дарë сувини тозалашга келишиб олди.
Заҳарланган Сонгуа дарëси Россиянинг Хитой билан чегара ҳудудидаги Амур дарëси билан туташади.
Путин журналистларга берган интервюсида Вен Цзибао билан нафақат ифлосланган дарëни тозалаш¸ балки атроф муҳитни ҳимоялаш учун яқиндан ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олинганини айтди.
Вен 13 ноябр куни Жилиндаги саноат фабрикаларидан бирида юз берган портлаш Россия атроф муҳитига ҳам зарар етгани боис¸ узр сўради.
Россия фавқулодда ҳолатлар вазирлиги расмийси Хитойдаги фабрикалардан бирида юз берган портлаш оқибатида келиб чиққан заҳарли модда мамлакатнинг Сонгуа дарëси орқали Россиянинг Амур дарëсига яқинлашаëтганини айтди.
Заҳарли модданинг яқин уч кун ичида Россия ҳудудига кириб келиши айтилади.