Бугун ливанликлар суиқасд қурбони бўлган депутат ва журналист Гиброн Туени билан видолашдилар.

Туенининг минглаб тарафдорлари Бейрут шаҳри мавзеларидан бирида миллий байроққа ўралган унинг тобути ортидан юрдилар. Мотам муносабати билан банклар¸ мактаблар бир кунга ëпилди.
Туени ўлими муносабати билан Парламентда ўтказилган махсус йиғилишда¸ марҳумнинг сиëсий рақиблари ҳам ҳамдардлик билдирди.
Туени душанба куни ўз машинасида уч киши билан кетаëтган пайтда содир этилган портлаш натижасида ҳалок бўлган эди. Ливанлик аксарият сиëсатчилар Туенинг ўлимида Сурия ҳукуматини айбламоқда. Аммо Дамашқ расмийлари бу айбловларни инкор этмоқда.