15 декабр куни Ироқда парламент сайловлари ўтказилади.

Сайлов арафасида Бағдод кўчаларида осойишталик ҳукм сурмоқда. Мазкур сайлов президент Саддам Ҳусайн ҳокимиятдан четлатилганидан сўнг¸ мамлакатда ўтказилаётган биринчи сайловдир.
Сайлов муносабати билан мамлакатда 5 кунлик таътил эълон қилинди. Барча мактаб¸ банк ва қаҳвахоналар ëпилди. Чегара ва аэропортлар ҳам вақтинчалик ўз фаолиятини тўхтатди.
Айни пайтда Мосул шаҳридан шимолда йўл четига ўрнатилган портловчи мослама ишга туширилгани оқибатида икки нафар полиция ходими ҳалок бўлди, 4 киши яраланди.
Сешанба куни Бағдод шимоли-ғарбида америкалик 4 ҳарбий ҳалок бўлган. Шунингдек¸ Рамади шаҳрида сунний арабларнинг сиëсий арбобларидан бири Дуламий ҳам отиб кетилди.
14 декабр куни ҳорижда яшаëтган ўн минглаб ироқлик парламент депутатлигига номзодлар учун овоз бера бошлади.
Сешанба куни дунëнинг 15 мамлакати, жумладан Ироққа қўшни Сурия¸ Иордания¸ Туркия¸ Эрон¸ шунингдек¸ Австралия¸ АҚШ¸ Британия¸ Канада ва Германияда яшовчи ироқликлар овоз бердилар.
Ҳорижда яшаëтган бир миллионга яқин ироқлик овоз бериш ҳуқуқига эга экани айтилмоқда.